

1997 йилда туғилган "Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд ўз голи билан Манчестер дербиси тарихидан ўрин олди. Рэшфорд ушбу дербилар тарихида энг ёш гол киритган футболчи сифатида қайд этилди. Рэшфорд ўзининг 18 ёшида ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Унга қадар бу рекорд Уэйн Рунига тугишли эди. Руни ўз вақтида 19 ёшида "Сити" дарвозасини ишғол этган.



