«Ман Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум

Khoja
16 апр 2025, 10:46
«Манчестер Сити» ёзда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

«Шаҳарликлар» ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди. Улар «Ноттингем Форест»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтни сотиб олмоқчи. «Сити» раҳбарияти ушбу футболчи бўйича «ўрмончилар» билан дастлабки музокараларни бошлаш арафасида. Аввалроқ, «Ноттингем Форест» ўз етакчисини 100 миллион евродан қимматроққа сотишга тайёрлигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Морган Гиббс-Уайт жорий мавсум 31 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 9 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›