“Ман Сити” “Барселона” хавбеки билан қизиқмоқда

Eldor Akmurzayev
27 дек 2020, 20:20
Каталонияликлар ярим ҳимоячиси Рики Пуч “Манчестер Сити” назарига тушди.

“Шаҳарликлар” 21 ёшли футболчини текинга қўлга киритмоқчи. Унинг “Барса” билан шартномаси 2021 йил ёзида тугайди. Пуч эса ўйин амалиёти камлиги туфайли жамоа билан келишувни узайтирмоқчи эмас.

Аввалроқ, Рональд Куман футболчи ўзи учун бошқа клуб излаши кераклигини айтганди. У жорий мавсум 4 та ўйинда захирадан майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Todo Fichajes