Мамардашвили сэйвлар сони бўйича "Евро" рекордини такрорлади

Omonjon To`xtamirzayev
27 июн 2024
Грузия терма жамоаси дарвозабони Евро гуруҳ босқчилари тарихидаги рекордни такрорлади.

Грузия темра жамоаси кипери Гиорги Мамардашвили Евро-2024 гуруҳ босқичи давомида 21 та сэйв амалга оширди.

У 2004 йил Латвия терма жамоаси аъзоси Александр Колинько томонидан ўрнатилган мусобақа гуруҳ босқичи рекордини такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, Грузия тарихда илк бор Евро плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. 1/8 финалда грузинлар Испанияга қарши майдонга тушади.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Opta Sports