

"Айтишим мумкинки, "Барселона"га қайтишим борасида менга ёзишмоқда. Ҳар сафар мураббий менга имконият берганда, мен ўз ишимни яхши бажарганман.
Шу сабабдан "Барселона" мухлислари мени яхши кўришади. "Барселона"га ўтганимдан афсусланмайман. Мен ёшман ва ҳамма жойда ўйнагим келади, чунки футболни севаман.
"Зенит" эса менга футбол ўйнаш имкониятини берди", - дейди Малком.
Эслатиб ўтамиз, Малком ёзда "Барселона"дан "Зенит"га 40 миллион евро эвазига ўтган эди. Хавбек рус клубида 2та ўйинда майдонга тушди. У августда жароҳат олиб, ҳозир ҳам тикланиш билан банд.



