
Албатта мен финалда "Ювентус"ни қўллаб-қувватлайман. У ерда менинг жуда кўплаб дўстларим бор. Ундан ташқари мен Буффон ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишини жуда истардим. Жижи бунга лойиқ ва ҳақли. Буффон жаҳоннинг сўнгги уч ўн йиллигидаги энг кучли дарвозабони ҳисобланади. Ҳозирда фақат уни ёши туфайли танқид қилишмоқда. Унинг шу каби хатоларини ўн йил илгари ҳеч ким пайқамасди. Буни мен ўз тажрибамдан биламан.