Малайзияни португалиялик мураббий бошқарадиган бўлди

Narzulla Saydullayev
15 май 2017, 10:02
Малайзия терма жамоасининг янги бош мураббийи номи маълум бўлди.

Португалиялик мутахассис Нело Вингада бундан буён Малайзия терма жамоаси устози сифатида ишлайди.

Бу мураббий ўз вақтида Португалия, Саудия Арабистони, Иорадния, Миср (олимпия) ва Эрон (олимпия) терма жамоаларида ишлаган. Машҳур клублардан Португалияда "Бенфика", "Маритму", "Витория", Мисрда "Замалек", Эронда "Персеполис", Жанубий Кореяда "Сеул", Хитойда "Далиан Шайд"да фаолият олиб борган.  

2013-2014 йилларда Карлуш Кейрушга Эрон терма жамоасида ёрдамчилик қилган.

Нелу Вингада 1996 йил Саудия Арабистонини Осиё чемпиони қилган. 2003 йил "Замалек"ни Миср чемпиони қилган. "Сеул" билан 2010 йил Жанубий Корея чемпиони бўлган ва Лига кубогини қўлга киритган.

Малайзия терма жамоаси айни пайтда 2019 йилги Осиё Кубогига чиқиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа Ливан, КХДР ва Гонгконг билан бир гуруҳдан ўрин олган. Малайзия 8 июнь куни КХДР билан ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia