Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2025
Бугун Суперлига 21-туридан ўрин олган "Динамо" ва "Андижон" жамоалари ўртасида қолдирилган учрашув бўлиб ўтди ва бунда "Динамо" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрини қисқа ва лўнда баён қилди.

- Кўп гапирмайман. Чемпионатда "Андижон" билан содир бўлаётган ҳолатлар тўлиқ менинг айбим. Мен Суперлигани назарда тутяпман. Йигитларни руҳлантириш негадир ўхшамаяпти, балки керакли сўзни топа олмаяпман. Масъулиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Ҳеч нимани бекитмоқчи эмасман. Ҳаммасига ўзим айтборман. Бошқа айтадиган гапим йўқ.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia