

"Брайтон" етакчиси Алексис МакАллистер "қизиллар" билан деярли барча нарсани келишиб қўйган. Фақатгина ҳужжатларни имзолаш қолган. Шунингдек, клублар ўртасидаги ҳам музокаралар яхши руҳда давом этмоқда, чунки улар трансфер суммаси бўйича аввалроқ келишувга эришган.
Жаҳон чемпиони бу мавсум "Брайтон" сафида АПЛнинг 33 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.




