Магуайр: "Албатта, Роналду МЮнинг ўйинини янада яхшилайди"

Mirjalol Normatov
1 сен 2021, 23:15
"Манчестер Юнайтед" сардори Харри Магуайр форвард Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақида гапирди.

"Албатта, бу ажойиб! У мен учун энг зўр футболчилардан биридир.

Айни дамда у МЮда, шунчаки даҳшат. У ўз таъсирини нафақат майдонда, балки, унинг ташқарисида ҳам ўтказа олишига ишонаман. Кўплаб футболчилар ундан ўрнак олади, ўрганади ва керак бўлса, баҳслашади ҳам. Бу эса ўсишга олиб келади.

У МЮнинг ўйинини яхшилай олади. Криштиану билан кўришишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›