UZ

Сўнгги янгиликлар

03:52Тошкентда туғилди, "Спартак" юлдузига айланди, кейин тўсатдан ғойиб бўлди. Андрей Пятницкий ҳозир қаерда?  4 02:00Olamsport: Ўзбек боксчиси октябрь ойида жанг қилиши мумкин, «Хабиб мен каби жангчилар сабаб яримўрта вазнга ўтишни хоҳламайди»  0 01:55АПЛ. "Арсенал" "Энфилд"да ютқазиб қўйди  60 00:29Чиройли ўйин, иродали ғалаба ва соядаги қаҳрамон  10 00:07АПЛ. “Астон Вилла” сафарда йирик ғалабага эришди  1 00:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:45ОЧЛ. Ҳафта рамзий жамоасидан “Пахтакор”нинг 3 аъзоси ва Ғаниев жой олди  6 23:09Роди: “Лестер”га омад кулиб боқди. Футбол “Сити”га нисбатан адолатсизлик қилди”  10 22:41Фрэнк Лэмпард Кепа ҳақида: “У “Челси”да сўнгги ўйинини ўтказди, деб айтмайман”  7 21:57Расман: Гвардиол кейинги ёзда "Лейпциг" сафига қўшилади   3 21:46Питер Крауч: “Бруну "Олтин бутса"ни ютади. АПЛдаги 38 ўйин "Манчестер Юнайтед" учун 38 та пенальти дегани"   28 21:27Сергей Лебедев "Нефтчи"га қайтди   22 21:14Тотти 9 ойдан сўнг комадан чиққан "Лацио" футболчисини йўқлаб борди   14 20:42"Майнц" Байерлорцерни ишдан бўшатди   2 20:35"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4

Магазинга бориш хавфли-ми? Иммунолог барчасига жавоб беради Янгиликлар

Магазинга бориш хавфли-ми? Иммунолог барчасига жавоб беради

Теглар :  коронавирус
Автобус бекатида йўталиб ёки аксираётган инсон мен учун қанчалик хавфли бўлиши мумкинми?

Ресторанларга бораверсам ёки жамоат транспортларидан фойдалансам бўладими? 

Секин-аста бутун дунё аҳли карантин ҳолатидан чиқиб, нормал ҳаёт тарзига ўтмоқда. Одамлар жамоат жойларига, одатий ишларига қайтмоқда. Бу эса коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфини оширадигандек. Шу ўринда, эпидемиянинг иккинчи оқими бўлмасмикан деган савол туғилади.

Биз Дортмутдаги Массачусетт университети иммунологи Эрин Бромидж билан Covid-19 дан қандай сақланиш мумкинлиги борасида суҳбатлашдик.


Супермаркетга бориш ёки уйга буюртма қилиш эпидемия даврида қанчалик хавфли?

Барчасини бузиб ташлаб, бошидан қуриш. Изоляция талаблари одатларимизга қанчалик таъсир қилди ва яқин келажакда бу жараён қандай давом этади? Коронавирус ҳақида нималарни билишимиз зарур? Асосий саволларга жавоблар:

Доктор Бромидж эпидемиология ва инфекцион касалликлар курсидан дарс беради ва ҳозирги пандемиянинг илк давридан ривожланиш жараёнини синчковлик билан кузатиб келмоқда. У айнан шу касаллик бўйича мутахассисликдан кўра, илмий билимларни тарқатишда самарали иш олиб борувчи инсон ҳисобланади. Унинг коронавирус билан боғлиқ хавфлар ҳақидаги блогини 16 миллион инсон ўқиган. У ҳеч бўлмаса қисман нормал ҳаёт тарзига қайтганда нималарга эътибор бериш ва қандай йўл тутиш ҳақида қуйидагиларни маслаҳат беради.


Инфекцияни қаерда юқтириб олиш мумкин?

Доктор Бромиджнинг айтишича, кўпчилик одамлар ўз уйларида мунтазам алоқада бўлган бошқа оила аъзолари орқали касалликни юқтириб олмоқдалар. 

Уйдан ташқаридачи? Ҳар кунлик хиёбондаги сайр биз учун хавф туғдирадими? Мисол учун, ниқоб тақишдан бош тортган "ақлли" - менга касални юқтириши мумкинми?

Жуда қийин, дейди профессор.

"Очиқ ҳавода вирус чекланмаган тарзда сочилиб кетади, - тушунтиради у Би-би-си вакилига берган интервьюсида. - Инсон чиқарган нафас (ундаги микро-элементлар ҳам) жуда, жуда тез йўқ бўлиб кетади".

Яъни, катта эҳтимол билан, сизга етиб келган вирус миқдори, касалланишингиз учун камлик қилади. 

"Сиз касал бўлиб қолишингиз учун организмингизга инфекциянинг маълум миқдори тушиши керак - SARS-CoV-2 вирусининг мингдан ортиқ зарралари. Бу баҳо MERS ва SARS тадқиқотлари натижаларидан келиб чиққан", - ёзади у ўз блогида.


Ҳа, югургани чиққанлар тез-тез ва чуқур нафас оладилар, лекин улар ёнингиздан ҳам тезда ўтиб кетадилар.

Аниқ рақамлар йўқ ва муҳокама мавзусилигича қолмоқда. Аниқ жавоб учун тажриба натижалари зарур, лекин жараённинг умумий ҳолатини тасаввур қилишимиз мумкин. Бу ерда асосий масала сиз керакли миқдордаги инфекцияни турли йўллар орқали "тўплашингиз" мумкин. "Битта нафасда мингта вирус элементлари ёки юзтадан ўнта нафасда ва ёки ўнтадан вирус элементи юз маротаба нафас олганда. Фарқи йўқ. Ушбу жараёнларнинг ҳар бири сизни касалликка олиб бориши мумкин", — тушунтиради доктор Бромидж.

Бундан келиб чиқадики, касалланган инсон билан қисқа мулоқотда, у зарур масофани сақламаса ҳам, сиз касални юқтириб олишингиз қийин — организмингизга "керакли" миқдордаги инфекция етиб бормайди.

Қандай ҳолларда чиндан ҳавотир олиш зарур?

Касаллик белгиси бор инсонлар

Йўтал ва аксириш чиндан инфекцияни тарқалишига сабаб бўлади, лекин бу турлича юз беради.

Йўталганда инсон бир мартада уч минггача зарраларни 80 км/с тезлик билан ташқарига чиқаради, дейди доктор Бромидж. Уларнинг аксарияти оғирлиги сабаб пастга тушиб кетади, лекин баъзилари ҳавода қолиши ва хонанинг нариги бошигача етиб бориши мумкин. Агар сиз фойдаланаётган лифтдаги инсон йўталмасдан аксираётган бўлса, хавф 10 баробар ортади. Бир марта аксириш — бу ўртача 30 минг зарра ва улар 320 километр соат тезликда ҳаракатланади ҳамда улар янада кичикроқ бўлгани учун янада узоқроққа етиб бора олади.

"Агар инсон касалланган бўлса, йўталганда ёки акса урганда ҳар сафар у 200 миллионга яқин вирус зарраларини чиқаради", — таъкидлайди доктор Бромидж.

"Агар сиз бир инсон билан юзма-юз суҳбатлашаётганингизда, у бевосита сизга қараб йўталса ёки аксирса, табиийки, организмингизга бемалол мингга яқин инфекция зарраси етиб келиши мумкин", — аниқлик киритади эксперт.

Агар сиз йўтал ёки аксирган вақтда бевосита у ерда бўлмаган бўлсангиз ҳам, хавфдан ҳоли эмассиз. Баъзи зарралар бир неча дақиқа ҳавода қолиши ва хонада "сайр қилиб" юриши мумкин.


Касаллик асоратларисиз вирус тарқатувчилар

Одатда, кўчада вирусни касаллик белгилари учрамаган инсондан юқтириб олинади. Биз биламизки касаллик юқтириб олган инсон дастлабки беш кун ҳеч қандай асоратларсиз касалликни бошидан ўтказади. Баъзиларда эса ушбу симптомлар кейин ҳам буткул билинмайди. Вирус зарралари атмосферага оддий нафас олишда ҳам чиқади. Лекин уларнинг миқдори қанча бўлади?

"Бир марта нафас чиқарганда 50 дан 5000 гача зарра ажралади. Уларнинг аксарияти секин ҳаракатланади ва жуда тез ерга тушиб кетади", — дейди доктор Бромидж.

Инсон бурнидан нафас олиб чиқарганда ушбу зарралар сони кескин камаяди!

"Бурун — бу қўшимча фильтр ва ҳаво вертикал йўналишда пастга йўналади. Шу тариқа, ажралиб чиқаётган патогенлар - вирус зарралари сони - нисбатан кўп эмас, — дейди мутахассис. — Шунингдек, оддий нафас олиш ва чиқаришда ҳаво ортиқча босимсиз чиқади ҳамда пастки нафас йўлидаги вирус зарралари ҳаракатга келмайди".

Нафас чиқарганда SARS-CoV-2 вируси (ҳозирги коронавирус, Covid-19"ни юзага келтирувчи вирус) қанча миқдорда ажралиши номаълум. Лекин профессор Бромидж тадқиқот маълумотларига таяниб, оддий гриппда касал бўлган инсон дақиқасига 3тадан 20тагача вирус заррасини чиқаришини маълум қилган.

Агар ушбу маълумотлар тўғри бўлса, сиз Covid-19 юқтириб олган одам билан мулоқотда 50 дақиқа тўхтовсиз у чиқарган нафасни (ундаги вирус зарраларини) нафас олиш орқали организмингизга ютишингиз талаб этилади. Шундагина сиз инфекцион миқдор мингга яқин заррани "тўплайсиз" (барча маълумотлар ва рақамлар тахминий).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, инфекция ташувчи билан бир хонада бўлган тақдирда ҳам инсон касални юқтирииб олиш имконияти жуда паст, агар у сизга қараб йўталавермаса ёки аксирмаса. 

Шундай бўлса-да, касалликни уйдан ташқарида юқтираётганларнинг аксариятида симптомларсиз касалланганлар билан алоқа натижасида бу амалга ошмоқда. 

Агар сиз юзма-юз суҳбатлашаётган бўлсангиз, хавф 10 баробар ортади, — ёдга солади Бромидж.

Сўлак, баланд овозда гапириш, бақириш ва куйлаш атмосферага вируслар тарқалиши учун айни муддао.

"Бақирсангиз ёки қўшиқ куйлашни бошласангиз — зарралар олдингиздаги ҳудудга "ҳужум бошлайди". Эътиборлиси, бу жараёнда ажралиб чиққан вирус зарралари нафас олиш тизимининг энг тубидан чиқиб келгани сабабли айниқса хавфли ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Умуман олганда, нафас чиқараётгандаги исталган кучаниш ҳаво ифлосланишига олиб келади".

Қандай жойлар айниқса хавфли? 

Табиийки, энг хавфли вариант бу касби туфайли касалланганлар билан мулоқотда бўладиганлар. Аммо шу билан бирга одамлар кўп тўпланадиган жойлар ҳам хавфли ҳисобланади. Доктор Бромидж кўнгил-очар тадбирлар, дискотекалар, дафн маросимларини алоҳида таъкидлайди. 

Ушбу вазиятларнинг ҳар бирида вирусни юқтириб олиш хавфи юқори, чунки сиз ёпиқ жойда эҳтимолий вирус ташувчи билан узоқ вақт қолиб кетасиз.

"Ҳаттоки айнан касалланган инсон сиздан тахминан 15 метр масофада турган бўлса ҳам узоқ вақт давомида сиз "керакли" миқдордаги вирусни қабул қилиб улгуришингиз мумкин", — дейди олим.

Стоматологлар балки орамизда у қадар кўп эмасдир, лекин улар алоҳида хавфли гуруҳ вакили ҳисобланишади.

"Шунчаки стоматолог иш жараёнини эсланг, кўз олдингизга келтиринг. Маъмурият ўз ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун ишни қандай йўлга қўйиш борасида яхшилаб бош қотириши лозим, сабаби биринчи навбатда стоматолог касалланиши мумкин", — дейди доктор Бромидж.

Ушбу хавфли гуруҳнинг яна бир вакили — ўқитувчи ва мураббийлар.

"Ўқитувчи ва мураббийлар одатда ёши улуғ инсонлар бўлишади ва узоқ вақт бир хонада ёшлар гуруҳи билан қолишга мажбур. Бу каби иш жойларини хавфсиз қилишни обдон ўйлаб кўриш керак", — таъкидлайди эксперт.


Очиқ ҳавода ва ёпиқ хонада

Бромиджнинг сўзларига кўра, кўпчилик бўлиб касалликни юқтириб олганларнинг жуда кам қисми очиқ ҳавода юз берган. Шамол ва кенглик вирус концентрациясини йўқотади, қуёш нури, жазирама ва намлик эса унинг "умрини" қисқартириши мумкин. Масофани сақлаш ва "гапни қисқа қилиш" орқали сиз вирусни юқтириб олиш хавфини янада камайтирган бўласиз.

Аммо баъзи ёпиқ иншоотлар жуда хавфли, айниқса одамлар зич жойлашиб, яқин турган ҳолда суҳбат қурадиган тадбирлар, қўшиқ айтишлар ва бақир-чақир учрайдиган жойларда керакли масофани сақлаш бироз мушкул вазифа. Вентиляция тизими ёмон ва кондиционер ҳавоси хизмат қиладиган хоналар, жойлар ҳам муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Дўконларчи? Масофани сақлаб, бир жойда узоқ қолиб кетмасангиз, дўкон ёки супермаркетга ортиқча қўрқувсиз боришингиз мумкин.


Хавфни баҳолаш



Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар енгиллаштирилганда ҳам биз у ёки бу машғулотнинг қанчалик зарарли бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришимиз зарур, маслаҳат беради Бромидж. Ёпиқ жойга отланар экансиз, у ернинг кенглиги, бир вақтда ўша жойда тўпланадиган одамлар сони ва сиз у ерда қанча вақт қолишингизни чамалаб кўринг.

"Агар сиз ҳаво алмашиб турадиган, одамлар унча кўп бўлмаган жойда бўлсангиз, вирусни юқтириб олишингиз қийин, — дейди олим. — Агар сиз очиқ офисда ишласангиз, унинг ҳудуди, одамлар сони ва вентиляция тизимига эътибор қаратиш лозим. Агар ишингиз юзма-юз контактлар ва қўшимчасига баланд овозда гаплашиш ва бақириб қолишни талаб қилса, яхшилаб ўйлаб кўринг".

Мисол учун, савдо марказига келган мижоз учун одамлар жуда кўп бўлмаса ва марказ ҳудуди катта бўлса ортиқча ҳавотирга ўрин йўқ. Омбор ишчиси учун хавф кўпроқ. Сабаби у деярли бутун кунини бир жойда ўтказади. Очиқ ҳавода вируслар тезроқ кучини йўқотгани сабаб, уни юқтириб олиш имконияти жуда паст, лекин вирус зарралари миқдори ва вақт ҳақида унутманг, — дейди профессор.

"Ҳозиргача биз вируснинг ҳаво орқали юқиши ҳақида гапирдик, лекин ушбу зарралар исталган жойга тушиб ўрнашиб олиши мумкинлигини ҳам унутмаслик лозим. Қўлингизни мунтазам ювиб юринг ва юзингизга тега кўрманг", — уқтиради Бромидж.

Ҳа, яна бир гап, вақтинча туғилган кун тортидаги шамлардан воз кечган маъқулроқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
16 июл 13:12:11
МAKS
Магазинга мас, Хитойга бориш хафли,
   
15 июл 15:39:46
Nizomiddin
Malumotlar uchun raxmat
   
15 июл 14:21:35
piramida
Мақолани ўқиб мен кун уз сайтидаман дебман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика