UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Михайлович - “Спортинг” бош мураббийи!   0 02:16Эрон терма жамоаси ҳимоячиси учун ЖЧ-2018 якунланди  0 01:56Роберто Мартинес: “Жамоам билан фахрланаман”  0 01:39ЖЧ-2018. G гуруҳидан плей-оффга қайси жамоаларнинг чиқиши деярли аниқ  0 01:28Англия - Тунис. Ўйин статистикаси билан танишинг   4 01:22Тунис - Англия: Кейн учрашувнинг энг яхши фуболчиси  0 01:09Olamsport: Элнур Абдураимовга рақиб топилди, теннисчимиз кучли рақибни мағлуб этди ва бошқа хабарлар  3 01:06Саудия Арабистони делегацияси жой олган самолёт двигатели ҳавода ёниб кетди  2 00:38Расман. “Рома” бош мураббийи шартномани узайтирди  0 00:25ЖЧ-2018. Кейннинг дубли Англияга ғалабани тақдим этди  64 00:21Захирадан майдонга тушишни истамаган футболчи мундиални тарк этди  7 00:03“Фенербахче” раҳбари бош мураббийни истеъфога чиқарди  1 23:47Панама устози: “Бугун биз кўп нарса ўргандик”  1 23:31ЖЧ-2018: Неймар бугунги машғулотларни ўтказиб юборди  4 23:17Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?   2

Тизим издан чиққан экан, нега бу ҳақда олдин гапирилмаган? Янгиликлар

Тизим издан чиққан экан, нега бу ҳақда олдин гапирилмаган?

Бугун ЎФФ расмий сайтида "даҳшат" интервью чиқди. Интервьюни сайтимизда ҳам чоп этдик. Федерация ходими Шовкат Имамов ЎФФ матбуот хизматига интервью бериб, мураббийларни тайёрлаш издан чиққани-ю, аксар мураббийлар умуман малакасиз дея гапирган.

Бу интервью нима учун айнан бугун чиққанини сал тушунмадим. Балки бу Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг кеча Қатардан мағлубиятга учрагани учун бўлиши мумкин. Фараз қиламиз, кеча ЎФФ матбуот хизмати вакиллари ҳамма қатори ўйинни кўришган. Мағлубият жуда оғир ботган, ютқазган бўлсак-да, нимадир ёзиш керак. Айб кимда? Албатта, мураббийда! Чунки натижа учун у жавоб беради. Мағлубиятдан ЎФФда ишлаб келаётган мураббийлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Шовкат Имамовнинг ҳам дили ғаш бўлган. Шу боис дарҳол интервьюга "лаббай" деб жавоб берган бўлса керак. Айтиш мумкинки, интервью бир зумда олинган ва бир нафасда ёзилган. Чунки кечаги ўйин бўлиб ўтганидан бери ҳали бир сутка ўтмади.

Энди интервьюни таҳлил қиладиган бўлсак, очиғи, мен Шовкат Имамовнинг кескин ва очиқ гапларига қойил қолдим. Ана бўларкан-у деб юбордим бирдан. Ҳаммасини шартта-шартта айтибди. Мураббийларни тайёрлаш тизими издан чиққанини мураббийларни тайёрлайдиган бошқарма раҳбари айтишининг ўзиёқ катта жасорат. Ахир ўзи бош-қош бўлаётган бошқарма фаолиятини ёмонлай оладиган, бунинг устига матбуотга гапирадиган одамларни камдан-кам кўрамиз.

Шовкат Имамов ўз интервьюсини "Ўзбекистонда мураббийларни тайёрлаш тизими издан чиққан десак бўлади" деган гап билан бошлаган. Лекин биринчи гапиданоқ бирданига савол келади: мадомики, издан чиққан экан, аввало бунга қанча бўлган? Қачон издан чиқишни бошлаган? Ўн йил олдинми, беш йил бўлдими, балки кеча изидан чиқиб қолгандир. Иккинчидан, агар издан чиққан бўлса нега бу ҳақда матбуотга шу пайтгача очиқ-ойдин айтилмаган ёки бўлмаса айтилмаган бўлса-да, яна изига тушириш чоралари кўрилганми?

Интервьюни ўқиганингиз сари бир қатор мавзулар очилиб бораверади. Эмишки, шу пайтгача мураббийларнинг даражаси ва уларнинг савияси билан ҳеч ким қизиқмабди. Энг қизиғи эса охирги 11 йилда мураббийлар учун турли курслар ташкил этилган-у, бироқ бу курсларни битиргандан кейин мураббийнинг фаолияти ФЕДЕРАЦИЯ томонидан назоратга олинмаган. 

Мана шу жойини ўқиб "балли" дедим. Интервью олгангаям, интервью бергангаям минг раҳмат. Неча йилдан бери футбол журналистикасида ишлаб келаётган бўлсам, адашмасам, биринчи марта федерация ходимининг федерация матбуот хизматига федерацияни танқид қилиб гапирганини ва бу гаплар ОАВга чиққанини кўришим. Аслида шундай бўлиши керак эмасми? Федерация ўз фаолиятини ўзи танқид қилиб турса бунинг нимаси ёмон? Қайтанга янада ишлашга ундамайдими? 

Эсимда борида айтиб олай, ўтган йил кузда ўсмирлар ва ёшларимиз ҳам Осиё чемпионатига чиқа олишмади. Ўшанда ҳам мураббийлар айбдор бўлишди, тўғрими? Дилшод Нуралиев билан Александр Мочинов. Лекин нима учун ўшанда шу гаплар айтилмади, шунча гапи бор экан нима сабабдан Шовкат Имамов ичида сақлаб юрди? Майли, буни Имамовнинг олдига ҳеч ким интервью сўраб бормагани билан изоҳлаб қўя қоламиз.

Яна интервьюни ўқишда давом этамиз. Шовкат Имамов айтадики, бугунги кунгача мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактабининг асосий мақсади сифатга эмас, сонга эътибор қаратиш бўлган. Чунки қанча кўп мураббий курсларда ўқиса, мактабга шунча кўп пул тушган. Мана бу "удар" гап бўлибди. Лекин билишимча, сиз ҳам шу мактабда ишлагансиз ёки адашдимми, аммо эшитганим борки, сиз ўзингиз ҳам мураббийларга лицензия берадиган бир нечта курсларни ўтказгансиз. 

Эҳ афсус, сифат қолиб сон ортидан қувилган экан, буни кўра туриб нега атрофдагиларга "Ҳой, тўхта!" демагансиз? Ёки бўлмаса ЎФФнинг олдинги раҳбари Мираброр Усмонов олдига кириб, аҳвол чатоқ, шундай-шундай бўляпти деганмисиз? Балки киришга ҳаракат қилгансиз-у, лекин у киши қабул қилмагандир. Хуллас, буёғи бизга қоронғи. Аммо муҳими шуки, сифат қолиб сонга эътибор берила бошлаганини сиз билгансиз, йўқса интервьюда бу гаплар айтилмасди. 

Интервьюни ўқир экансиз, кўзингиз қувончдан порлай бошлайди. Чунки Имамовнинг айтишича, бундан кейин мураббийларга лицензияни ЎФФ беради, демак назорат ва талаб кучаяди. Бу эса фақат яхшиликка хизмат қилади. Интервьюда яна шундай гаплар бор: маҳаллий мураббийлар ўз устиларида ишламай қийишган, мунтазам билимларини ошириб боришмайди ва мураббий сифатида ўсишга интилишмайди. Шу боис ҳам халқаро ўйинларда натижа бўлмаяпти. Майли, шундай дея қолайлик, лекин нима сабабдан ўз устида ишлашни тўхтатиб қўйган мураббийларга нисбатан бирор чора кўрилмаган?
 
Айтайлик, уларнинг лицензиясини олиб қўйса ёки иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйса бўлмасмиди? Умуман олганда, мураббийларнинг ўз устида ишламай қолганини қандай билса бўлади? Уни ким аниқлайди? Ахир лицензияни сизлар бергансизлар, керак пайтда олиб қўйиш сизларнинг қўлингизда эмасмиди? 

"Мураббийларнинг савияси шу пайтгача федерация томонидан назорат қилиб борилмаган. Ҳеч ким уларни аттестациядан ўтказмаган, ўз касбига қанчалик лойиқ экани текширилмаган". Демак, ўтган йиллар ичида ҳеч қанақа иш қилинмапти-да! Фақат лицензия берилган холосми? Бу гапдан шундай маъно келиб чиқяпти: олдинги федерация мураббийларни умуман назорат қилмаган, ҳамма лицензиясини олиб ўз билганича ишлаб юраверган. Демак, курсларда ўқишдан мақсад, лицензия олиш бўлган.

Мавзуга чуқур кирганинг сари янги ва янги гаплар чиқиб келаверади. Имамов ўз интервьюсида яна шундай дейди: "Терма жамоада ишлаб кўрган баъзи мураббийларнинг мақсади терма жамоа ғалабаси эмас, балки терма жамоада тўп сураётган футболчиларни чел эл клубларига сотиб пул ишлаш бўлиб қолганди". Мана шу жойи зўр чиқибди! Фақат Имамов айнан қайси мураббий шу мақсад билан ишлаганини конкрет айтиб кетса чакки бўлмасди. Шу гапни айтишига қараганда, унинг бир билгани бор. Ким экан ўша мураббий? Халқ ҳам билиб қўйсин энди.

Мен Шовкат Имамовга қойил қолганим, у клублар "ички иши"ни ҳам жуда яхши билар экан. Баъзи мураббийларнинг хориждан легионер олиб келиб, уларга катта ойлик белгилаши-ю, кейин ўша пулдан маълум қисмини "откат" сифатида ўзларига олиб қолишигача гапирган. Нафақат легионерлар, балки ўзимизнинг футболчилардан ҳам "откат" олувчи мураббийлар бўлган деган. Лекин ким булар? Наҳотки, бирортасининг исми бўлмаса? Энди кимдан шубҳаланамиз? Қизиқ, Имамов айтган "откатчи" мураббийлар ҳамон клубларда ишлаб юрибдими ё аллақачон футболдан чиқиб кетишганми? Агар Шовкат Имамов уларнинг исмини ошкор қилишни хоҳласа, биз бажонидил эшитишга
тайёрмиз.

Шу ўринда яна бир бор очиқ-ойдин гапирган Шовкат Имомовга минг раҳмат. Биз бунгача доим шубҳаланиб келган бир мавзу бўйича федерация вакили дангал гапирибди. Тез-тез эшитиб қоламиз, мураббий натижа кўрсатиш учун ҳатто ҳакамлар билан тил бириктирганини. Биз федерация бундан бехабар деб юрардик. Лекин Имамов билар экан. Раҳмат сизга! Унинг айтишича, баъзи ўйинларда ҳакамлар сотиб олинган, баъзиларида эса рақиб жамоа билан ўзаро келишиб ўйналган. Фақат бу гаплар яна ҳаво каби кўринмас бўлиб қолмаслиги учун бир-иккита ўйин ёки ўша мураббийларнинг исми айтиб кетилса, интервью янада қизиқ чиқарди. 

Муаммолар кўп, лекин ечим борми? Тизим шу пайтгача расво бўлган дейлик, уни қандай тузатамиз? Муаммолар ҳақида шартта-шартта гапирган Имамов бундан кейин қандай ишлаш кераклиги ҳақида ҳам фикр берган. ЎФФ матбуот хизмати вакилининг "Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда?" деган саволига Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи жуда чиройли жавоб берган.

Унинг айтишича, бундан кейин мураббийларга янада жиддий талаблар қўйилади, асосий эътибор сонга эмас, сифатга қаратилади. Шунингдек, мураббийлар савияси мунтазам назорат қилиб борилади. Мураббийлар малака ошириш учун Жанубий Кореяга боришади. Қолаверса, юртимизга болалар футболи бўйича етук мутахассислар чақирилади. Яқинда Завиша Милославлевич билан Кико Зунига келиб кетганди, 17 январда Крис ва Пуйвельде дегани келаркан. Хуллас ҳаммаси зўр бўлади. 

Энди интервью бўйича ўз хулосамни билдириб ўтсам. Мен биринчи марта федерация вакилининг аввалги федерацияни ёмонлаб федерация расмий сайтига интервью берганини кўрдим. Албатта, кечаги мағлубият ҳаммага қаттиқ таъсир ўтказган кўринади. Чунки олдинлари бундан бадтар мағлубиятларни кўрганмиз, лекин ҳеч ким миқ этмасди. Фақат журналист ва мухлислар бир нималарни ёзиб оҳ-воҳ чекиб қолаверардик. 

Энди бўлса, вазият ўзгарди, замон ўзгаряпти. Мағлубиятга федерация ходимлари ҳам жим қараб туришмаяпти. Бу интервьюни ўқиб шахсан менда ўзбек футболининг келажагига, айниқса мураббийларни тайёрлаш борасида тизимнинг яхшиланишига улкан ишонч пайдо бўлди. Ажаб, эмас, мана шу интервью сабаб мураббийларни ўқитиш ва уларга лицензия бериш усули тубдан кўриб чиқилса. Фақат ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов тунов куни бешта болани ёш кичрайтиргани учун бутунлай футболдан четлатгани каби Шовкат Имамов билан ҳам секин маслаҳатлашиб "откат" қилувчи, ҳакамлар билан тил бириктирган ва рақиб жамоадан ўйинни сотиб олувчи мураббийларнинг кимлигини билиб олиб, уларниям футболдан четлатса зўр иш бўларди.

Дарвоқе, Шовкат Имамовнинг интервьюсини ўқимаганлар, мана бу линк орқали ўқишингиз мумкин.

https://championat.asia/uz/news/185285

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +21   

Фикрлар

+36   
10 янв 13:54:09
Shoxrux Yuldashov
manimcha eng o'rinli tanqididiy fikr shu bo'ldi
Jahongir Norov
O'zbekistonda futbolni tugatish kerak. Fikrimga qo'shiladiganlar pilus bossin 25 mlrd budjeti bilishi kerak ekan super liga jamoasini 12 ta jamoa. Bu 300 000 000 000 sum pul buladi. Bu pulga yaxshi-yaxshi islohotlarni amalga oshirsa bo'ladi. 300 mlrd bu bir yillik smetasi ekan. O'ylab kuraylik. Kerakmi bizga shu??? 90 daqiqa uyinni bowqargan hakamga 15 mln beryapmizu lekin har kuni 90 minutdan 3 para dars berayotgan ustozlarimiz bir oyda etibor bering BIR OYDA oladigan oyliklari 800 ming sum. 90 minutda 15 mln bir oyda 800 ming. Sudya bir oyda 4ta uyin bowqarsa 60 mln oladi. Uqituvchi oyligini yemay ichmay yig'sa 5-6 yilda shuncha pul to'plarkan. YANA BIR MARTA AYTAMAN. BIZGA BUNAQA FUTBOL UMUMAN KERAKMAS!!! 3-4 yil futbolsiz yuraylik. Keyinchalik Mahallani tadbirkorlari 11 ta yaxwi bola yig'ib qo'shni mahallalar bilan musobaqalar qila boshlaydi. Bu musobaqalar yiriklawib chempionatga aylanadi. Shunda xususiy buladi hamma kamanda. Shunda talant 1-o'ringa chiqadi pul emas
+11   
10 янв 14:03:58
Barselona.fcb.
Uzbda fudbolni 5 yilga tuxtatib poraxurlarni qamab keyin noldan boshlash kerak.
+10   
10 янв 14:06:50
HAMMA MUXLIS BIRGALIKDA
RAVSHAN babayanni DAVOMCHISI
+8   
10 янв 14:46:58
Lawyer
бабаянни шеригини қайси калла билан ёшлар термасида қодирган булар а
+8   
10 янв 14:18:38
Maks Kokand
Бизга бундай футбол керак емас!!! Узбек футболини вактинча тухтатиш керакмикин?
+6   
10 янв 14:01:01
Philippe Coutinho
Shoxrux Yuldashov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
manimcha eng o'rinli tanqididiy fikr shu bo'ldi Jahongir Norov O'zbekistonda futbolni tugatish kerak. Fikrimga qo'shiladiganlar pilus bossin 25 mlrd budjeti bilishi kerak ekan super liga jamoasini 12 ta jamoa. Bu 300 000 000 000 sum pul buladi. Bu pulga yaxshi-yaxshi islohotlarni amalga oshirsa bo'ladi. 300 mlrd bu bir yillik smetasi ekan. O'ylab kuraylik. Kerakmi bizga shu??? 90 daqiqa uyinni bowqargan hakamga 15 mln beryapmizu lekin har kuni 90 minutdan 3 para dars berayotgan ustozlarimiz bir oyda etibor bering BIR OYDA oladigan oyliklari 800 ming sum. 90 minutda 15 mln bir oyda 800 ming. Sudya bir oyda 4ta uyin bowqarsa 60 mln oladi. Uqituvchi oyligini yemay ichmay yig'sa 5-6 yilda shuncha pul to'plarkan. YANA BIR MARTA AYTAMAN. BIZGA BUNAQA FUTBOL UMUMAN KERAKMAS!!! 3-4 yil futbolsiz yuraylik. Keyinchalik Mahallani tadbirkorlari 11 ta yaxwi bola yig'ib qo'shni mahallalar bilan musobaqalar qila boshlaydi. Bu musobaqalar yiriklawib chempionatga aylanadi. Shunda xususiy buladi hamma kamanda. Shunda talant 1-o'ringa chiqadi pul emas
Ustozlar birasida haqsiz.
+4   
10 янв 14:48:34
murad4u
DA XAMMASINI ISHLAB CHIQARISHGA OLIB BORIB ISHLATISH KERAK XALQQA FOYDASI TEGADI
+4   
10 янв 14:39:02
Mirjalol Rakhmonov
Shu Xayrulla bir qarasang "paxta" qo'yadi. orqanga o'grilsang yomonlab tashedi ))) zo'r jurnalistda molodets to'xtamang
+4   
10 янв 14:34:09
Кукон. А.Навои
АГМК хакида нимага мардлар макола таерламаяпти? Канисизлар ау. Урток журналист акахонлар.
+3   
10 янв 14:25:13
Дилшод Солиев
каламушлар 2011 даги мошиналарни кайтарларинг. йошингни уклаб хаммани алдагансанлар. харом булсин сенларга уша совгалар. шопмуйлов сен малибуни кайтар
+3   
10 янв 14:09:41
Kovalskiy
Балик бошидан сасийди дейишадику. бу "муз"деганлари узбек футболини ростакамига "УЛДИРДИ"бу" муз"узбек футболини кайси гурга олиб кетаётгани аник эди.энг алам киладигони эса килаетган ишини унинг юзига айтиш урнига,биз нима килдик пахта куйиб,карсаклар чалиб,кукларга кутардик.колмишига меъдал хам бердик.шу лаганбардор,корни каппайган,уз чунтагини уйлаган мутасаддилар:сизларда озгина булса хам ор-номус,виждон деган нарса борми аа, хайф сизларга.сизлар шуни билиб куйингларки сиз ха ха сиз ватанни сотган ватанфуришлар билан бир каторда турасизлар.
+3   
10 янв 13:59:36
Rus Tam
Муаммони илдизини Узбекистонда яшаётган исталган фукаро билади. Хаттоки футболга кизикмаса хам. Худдики муаммони ечимини топсаларинг бир нарсалар килиб ташлайдиган кучларинг бордек кариллайсанлар. Мираброр Усмонов деган одам эди барса муаммо. Кайси бирингни кулингдан келади еганни кустириш? Мардлар борми? Хамманг учун сичконни ини минг танга буладими?
+3   
10 янв 13:56:08
Shoxrux Yuldashov
Jahongir Norov fikri yoqdi.

O'zbekistonda futbolni tugatish kerak. Fikrimga qo'shiladiganlar pilus bossin 25 mlrd budjeti bilishi kerak ekan super liga jamoasini 12 ta jamoa. Bu 300 000 000 000 sum pul buladi. Bu pulga yaxshi-yaxshi islohotlarni amalga oshirsa bo'ladi. 300 mlrd bu bir yillik smetasi ekan. O'ylab kuraylik. Kerakmi bizga shu??? 90 daqiqa uyinni bowqargan hakamga 15 mln beryapmizu lekin har kuni 90 minutdan 3 para dars berayotgan ustozlarimiz bir oyda etibor bering BIR OYDA oladigan oyliklari 800 ming sum. 90 minutda 15 mln bir oyda 800 ming. Sudya bir oyda 4ta uyin bowqarsa 60 mln oladi. Uqituvchi oyligini yemay ichmay yig'sa 5-6 yilda shuncha pul to'plarkan. YANA BIR MARTA AYTAMAN. BIZGA BUNAQA FUTBOL UMUMAN KERAKMAS!!! 3-4 yil futbolsiz yuraylik. Keyinchalik Mahallani tadbirkorlari 11 ta yaxwi bola yig'ib qo'shni mahallalar bilan musobaqalar qila boshlaydi. Bu musobaqalar yiriklawib chempionatga aylanadi. Shunda xususiy buladi hamma kamanda. Shunda talant 1-o'ringa chiqadi pul emas
+3   
10 янв 13:38:31
ЛИВЕРПУЛЬ ФК
хатто тайланд хам биздан мазмунли уйнавотти
чунки тренери хориждан экан
+3   
10 янв 13:35:44
Murod Xushali
Shunday diydiyu uff deganlari malakasiz murabbiylarni olib qolib abramovni haydaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди
ЖЧ-2018 доирасидаги навбатдаги учрашувда Аргентина Исландияга қарши...  373
ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Германия Мексика терма...  195
ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди
ЖЧ-2018 “В” гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Испания ва...  176
ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади
Бразилия ва Швейцария ўртасидаги ЖЧ-2018 1-тур учрашуви 1:1 ҳисобида...  169
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг