Люк Шоу: "Майдонга футболчилар тушади, Моуринью эмас"

Aslanov Jasurbek
1 окт 2018, 21:23
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу "Вест Хэм"га қарши баҳс (1:3) ҳақида фикр билдирди.

"Биз ғалаба қозонишни истаган жамоадек кўринмадик. Жамоа сифатида жуда ёмон ҳаракат қилдик.

Бу етарли эмас. Мухлислардан узр сўраймиз. "Манчестер Юнайтед"дек жамоага хос ўйин кўрсатмадик.

Танаффусда мураббий бизга керакли гапларни айтди. Уйғондик. Аммо унинг айтганларини бажармадик. Майдонга биз чиқамиз, мураббий эмас, тўғрими? У ғалаба қозона оладиган таркибни танлайди. Таркибимиз кучли. Шунчаки яхши ўйнай олмадик ва баҳонага ўрин йўқ", - дейди Шоу.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports