Люк де Йонг коронавирусга чалинди

Alisher
2 апр 2022
"Барселона" ҳужумчиси Люк де Йонг коронавирусга мусбат тест топширди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Де Йонг 3 апрелда "Севилья"га қарши Испания чемпионати 30-тур доирасидаги уй ўйинини ўтказиб юборади.

31 ёшли футболчи "Барселона"да "Севилья"дан ижара асосида ўйнамоқда. Де Йонг жорий мавсум 15та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com