

"Лион" устози Бруно Женезионинг сўзларига кўра, 25 ёшли футболчини жамоада олиб қолиш қийин бўлади.
"Ляказетт "Лион"да бахтли эканлигини билмайман. Бир нарсани аниқ биламан. Мавсум охирида нимага қодирлигимиз маълум бўлади" - дейди Женезио.
Александр Ляказеттнинг шартномаси 2019 йилда якунига етади. Ҳужумчи 34 млн. фунтга баҳоланмоқда.


