

"Барселона" бош мураббийи Хави Ляказеттни эҳтимолий янги ўйинчилар рўйхатига қўшди. Француз аллақачон эҳтимолий ўтишни "Арсенал"даги собиқ шериги Пьер-Эмерик Обамеянг билан муҳокама қилди.
Олдинроқ хабар берилганидек, Лондон клуби ўйинчига бир йилга узайтириш имконияти билан бир мавсумга шартнома таклиф қилмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги битим ёзда якунига етади.
Ляказетт 2021/22 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 8та ассист қайд этди.



