

Дарвозабон кеча жами 9 та сейв амалга оширган. Мадрид жамоасининг дарвозабонлари орасида фақатгина Тибо Куртуа бир учрашувда шунча сейв амалга оширишга эришган.
Маълумот учун, 25 ёшли дарвозабон “Реал Мадрид” сафида 2018 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Дарвозабон жорий мавсум барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушган. У ўйинларда жами 13 та гол ўтказиб юборган ва 8 та баҳсда ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолган.



