Лукас Подольски: «Интер» жаҳоннинг энг кучли жамолари қаторига киради»

9 янв 2015, 01:17
«Интер»нинг германиялик футболчиси Лукас Подольски ўзининг янги жамоасини дунёнинг энг кучли клублари қаторига киришини таъкидлаб ўтди.
"Интер" клуби жаҳоннинг энг кучли 10та жамоасидан бири ҳисобланади. Яқин-яқингача жамоа муваффақиятли ўйна келаётганди. Бир мавсумнинг ўзида барча уччала совринни киритишга ҳам эришган. Италия чемпионати эса дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бири саналади.

Англия чемпионати ва Германия бундеслига айни пайтда А Сериядан даража бўйича бироз юқорилаб кетган. Лекин Италияда ҳам кучли жамоалар топилади. "Интер" жуда ажойиб клуб. Мен "нерадзуррилар"га ғалабали одимларини бошлашларига ёрдам бермоқчиман.

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›