

“Бугунгидек ўйнашим керак. Охирги дақиқаларда ўйнаш мен учун қийин эди, аммо меҳнат қилишда давом этдим. Ўз иштирокимдан қониқдим, яна қўшишим керак.
Кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан ва бугун ажойиб тўп оширишдан унумли фойдаландим. Бироқ, севимли машғулотим бу тезлик ва куч ҳисобига бўш зоналарга ёриб киришдир.
“Челси” энди овчи позициясига ўтди. Сўнгги натижалар кўнгилдагидек эмасди ва биз пешқадамга етиб олишимиз лозим. Ҳар бир ўйинни финалдек қабул қилиш зарур. Бугун ғалабага эришдик ва кучайишда давом этишимиз керак.
Бизга бу ғалаба керак эди. Стивен Жеррард ва унинг штабига хурматимни изҳор этаман, бизга осон бўлмади. Маҳоратимиз туфайли ҳаммаси яхши бўлди”, дейди Лукаку.



