Луиш Фигу ЖЧ-2018 фаворитлари ҳақида гапирди

28 мар 2018, 01:15
Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси Луиш Фигу Германия терма жамоасини ЖЧ-2018 нинг асосий фаворити сифатида кўрмоқда.

“Мен Германия, Бразилия, Аргентина ва Испанияни фаворитлар қаторида айтишим мумкин. Франциянинг таркиби ҳам чакки эмас. Аммо асосий фаворит, бу германияликлар. Улар доим финал босқичига йўл олиб келишган. Уларда тажриба катта ва ЖЧларда тарих ярата олишган”, дейди Фигу Russia Today нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RT