

RMC Sport хабар беришича, мураббий ва клуб 2030 йил ўртасигача тузилган янги меҳнат шартномасини имзолашга яқин. Парижликлар бу масалани мавсум охиригача ҳал қилишни истамоқда. шартнома узайтирилгандан кейин Луис Энрикенинг маоши сезиларли даражада ошади — мутахассис Европадаги энг кўп маош олувчи учта мураббийдан бирига айланиши мумкин. Луис Энрике бошқарувида ПСЖ 10 та соврин ютиб, хусусан 2025 йилда Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган.



