

«Камбэк ҳақида гапириш мантиқсизлик. Омадимиз келмади. Натижани фақат жамоанинг ўзи ўзгартира олади. Мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Ротация орқали янги мавсумга тайёргарлик кўраяпмиз. Футболчиларга кўп юклама бериб бўлмайди. Жавоб ўйинида ҳам шу таркибни тушираман. Душанба куни биз мухлисларимиз қаршисида «Атлетик» дарвозаси олдида кўпроқ хавфли вазиятлар яратишга уринамиз.
Қайтараман, буни фақат жамоа қила олади», – дейди мураббий.



