Луис Энрике: «Атлетико» доимгидек бизга ташвиш туғдиради»

Narzulla Saydullayev
26 фев 2017, 11:47
«Барселона» устози Луис Энрике Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Мақсадимиз — яхши ўйин кўрсатиб уч очко олиш. «Атлетико» доимгидек ташвиш туғдиришга уринади.

Бу баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим. «Атлетико» — топ-клуб, аммо ўз жамоам ҳақида гапиришни истардим. Футболчиларим ғалабаларда бахтли бўлишади, мағлубиятлардан кейин хафа бўлишади», — дейди Энрике.

Айни пайтда «Барселона» 51 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›