Луи ван Гал: «Рохо – ажойиб ҳимоячи, уни ёрқин келажак кутмоқда»

Narzulla Saydullayev
21 авг 2014, 07:48
«Манчестер Юнайтед» устози Луи ван Гал жамоага янги келган ҳимоячи Маркос Рохо ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Маркос – жуда қобилиятли ҳимоячи. У марказда ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай олади.

Унинг жисмоний ҳолати анча яхши ва янги нарсаларни ўрганишга чанқоқ. Бу Маркосни ёрқин келажак кутаётганини англатади.

Рохо ЖЧ-2014ни жуда юқори саваияда ўтказди. Жамоамиз яхши ўйинчини қўлга киритди», – дейди ван Гал.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›