UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Уругвай термаси ҳомийсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади” Янгиликлар

Лучано Спалетти: “Менинг 80 ёшли онам ҳам “Интер”га ҳимоячи зарурлигини билади”

Миланнинг “Интер” клуби учун А серия 1-даврасининг сўнгги тўрт ўйини омадсиз келди. Кетма-кет икки дуранг ва икки мағлубият бош мураббий Лучано Спалетти манзилига танқидларни кўпайтирди.

2-давра стартини ҳам “Интер” очко йўқотиш билан бошлади. Флоренцияда “Фиорентина” меҳмони бўлган миланлик футболчилар қўшимча дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди. 


“Бу ҳафта биз учун муаммоларга бой бўлди. Нагатомо тумовга чалинди, Раноккия эса ўзида оғриқ ҳис қилаётганига қарамай, тўп сурди. Жамоа тўпни жуда осон йўқотиб, ўзига-ўзи муаммо яратяпти. Ваҳоланки, бизда иккинчи голни уриш учун имкониятлар бўлди. “Фиорентина” футболчилари ўз имконияти даражасида ўйнай олмаётган пайтда, биз бундан фойдалана олмадик”, — деб айтиб ўтди Спалетти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.


“Интер” бош мураббийи ўйин сифати борасидаги саволдан кейин чегарадан чиқишга мажбур бўлди ва овозини баландлатиб жавоб қайтарди:


“Шу каби саволлар жонимга тегди. Балки ўзингиз ечиниш хонасига кириб, ўйинчилар етарли даражада яхши ўйнамаётгани ҳақида айтарсиз-а? Мен ўзимни қиляпман, шунга қарамай, муаммоларимиз бор. Ҳаммага аёнки, бизга марказий ҳимоячи етишмаяпти. Фақат уйида ўтирадиган 80 ёшли онам ҳам ҳатто бу ҳақда билади. Биз эса боримиздан фойдаланишга мажбурмиз, бу баъзида қўл ҳам келяпти. Кадрлар етишмовчилиги борасидаги жавобим билан ўзимни оқлаш ниятим йўқ”. 


“Интер” навбатдаги турни 21 январь куни Римнинг “Рома” клубига қарши ўтказади. Томонларнинг Римда кечган 1-давра ўйинида миланлик футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучишга эришганди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика