Льорис "Тоттенхэм"нинг Осиёдаги турнесидан уйига қайтиб кетди

Alisher
22 июл 2019, 18:04
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис касаллиги боис уйига юборилди.

"Шпорлар" сардори Сингапурда ўтган "Ювентус"га қарши назорат ўйинида ҳам майдонга тушмади.

Хабар берилишича, 32 ёшли футболчи Узоқ Шарқда ўзини ёмон ҳис қилган ва Осиёдаги машғулотларда қатнашмаган.

Льорис машғулотларга 3 кундан сўнг, яъни "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувдан сўнг қайтиши керак. Ўйин 25 июль куни бўлиб ўтади.

"Тоттенхэм"нинг Льорис билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›