

"Бэйл - ажойиб футболчи. Менга уни Криштиану Роналду билан солиштириш ёқмайди, буни сизларга қолдираман.
Футболни бошқача тушунаман, у "Реал"га борини беради, "Реал" эса у учун. Гарет яхши ўйнайди ва у мавсумни яхши ўтказишига ишонаман.
International Champions Cup турнири якунланди. Биз бу вақтдан яхши фойдаландик ва мусобақада муваффақиятли иштирок этдик деб ўйлайман" - дейди Лопетеги.



