“Локомотив” ва “Кубань” Али Сиссокога қизиқишмоқда
04 июл 2013 10:45
Янгиликлар
“Локомотив” ва “Кубань” Али Сиссокога қизиқишмоқда
Москванинг “Локомотив” ва Краснодарнинг “Кубань” клублари “Валенсия” ҳимоячиси Али Сиссоко билан қизиқишмоқда.
Бу ҳақда футболчининг агенти, “Валенсия” клуби раҳбариятига айтиб ўтган.
Футболчи агентнинг сўзларига кўра, “темирйўлчилар” ва краснодарликлар унинг мижози учун 5-6 млн евро миқдорида маблағ таклиф этишга тайёр. Аммо Сиссоконинг россия клубларидан бирида ўйнаш имконияти жуда кам. Бунинг сабаби эса, “Валенсия” клуби ҳали бери футболчини сотиш нияти йўқлигида. Сиссоконинг ўзида ҳам премьер-лигада иштирок этишга унчалик мойиллик йўқ. У кейинчалик Англия клубларининг бирида ўйнашни умид қилаяпди.
Фикрлар