"Локомотив" қизил, "Ал-Садд" оқ рангли кийимда майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
16 мар 2015, 16:07
Доҳа, 16 март - Матбуот анжуманидан сўнг ташкил этилган, ўйин олди мажлисини, жанубуий-кореялик матч коммиссари Ким Йонг Жу бошқарди.
Жамоалар ОФК қонун қоидалари ва таъқиқлари билан таништирилгач, ким қандай рангли кийимда майдонга тушиши аниқланди.



"Ал-Садд": дарвозабон - яшил рангли формада, ўйинчилар - оқ рангли кийимда тўп суришади.

"Локомотив": дарвозабон - қора рангли кийимда, ўйинчилар - қизил рангли формада тўп суришади.



Ҳакамлар сариқ рангли кийимда ўйин бошқаришлари келишиб олинди.

Бугун маҳаллий вақт билан, 18:15 да "Локомотив" клуби, "Жассим бин Хамад" стадионига келиб, сўнгги машғулотларини ўтказиб, асосий стадион ва майдон сифати билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›