UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

"Локомотив" - "Нефтчи". Ўзаро ўйинлар Янгиликлар

"Локомотив" - "Нефтчи". Ўзаро ўйинлар

Суперлигасининг 21-тури доирасидаги яна бир баҳс “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Нефтчи” клубини қабул қилади.  Ушбу учрашувни ёш рефери – Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 20:00да старт олади.


Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Нефтчи”га қарши 27та ўйин ўтказган.

Ўзаро ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган. 7та беллашувда эса фарғоналикларнинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 48 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  "Локомотив" ўз дарвозасиздан эса 33 бор тўп ўтказиб юборган.


“Локомотив”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 ва 2017 йилги мавсумларда қайд этилган – 4:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Нефтчи” билан ўтган 13 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳс томонларнинг кучи тенг келган. Қолган 2 ўйин рақибларнинг ғолиблиги билан якунланган. Биринчи даврадаги баҳсда “Локомотив” сафарда 4:1 ҳисобида ғалабага эришиб, уч очкони қўлга киритганди.

Факт: “Нефтчи” “Локомотив” майдонидаги сўнгги 2 баҳсда бир ҳил 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган.

“Локомотив” ўз майдонида ўтган сўнгги 11 баҳсда умуман мағлуб бўлмаган.

“Нефтчи” “Локо” майдонида сўнгги марта 2007 йилнинг 16 апрелида ғалабага эришган. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилган.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика