"Локомотив" - "Нефтчи". Жамоалар либослари ранги танланди

Mirjalol Normatov
11 авг 2018
Бугун Суперлиганинг 21-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувдан олдин икки жамоа расмийлари иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди ва унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоалар бугунги баҳсда қандай рангли либосларда ўйнашига ҳам аниқлик киритилди.

Унга кўра, "Локомотив" бугун қизил, "Нефтчи" жамоаси футболчилари оқ рангли либосларда учрашувда қатнашишади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz