"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди

Omonjon To`xtamirzayev
3 фев 2025, 15:08
Жамоалар янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ва Самарқанднинг "Динамо" клублари назорат учрашуви ўтказишди. 

Қизиқарли беллашув 2:0 ҳисобида тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди. 


"Назорат ўйинларидаги мағлубиятсиз серия давом этади", - деб изоҳ қолдирди "Локомотив" футбол клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.

Қайд этиш лозим, "Локомотив"нинг ушбу серияси 4 ўйиндан иборат бўлиб, бу оралиқда "темирйўлчилар" 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишди. 


Назорат ўйини. Тошкент
"Локомотив" - "Динамо" - 2:0

Голлар: Муҳриддин Зоиров 18, Шодиёр Шодибоев 83.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев

"Локомотив": Раҳимжон Давронов, Владимир Козак, Никола Попович, Леван Арвеладзе, Муҳриддин Зоиров, Акаки Шулая, Жасур Ҳакимов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Момчило Рашо.
Захирадан майдонга тушганлар: Шодиёр Шодибоев, Озодбек Ўктамов, Артём Мифтиев, Азамат Комилов, Сайиддин Мавлонов.

"Динамо": Сарвар Каримов, Олександр Кучеренко, Улуғбек Абдуллаев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Жалолиддин Жумабоев, Ратиньо, Дуглас Майкон, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов
Захирадан майдонга тушганлар: Эдем Неманов, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Анваржон Ҳожимирзаев.

 



Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›