

Ўйин 17 апрель сешанба куни соат 19:00да ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бошланади. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клубни қўллаб-қувватлаш учун барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Ғалаба "Локомотив"ни кейинги босқичга олиб чиқади ва Ўзбекистонга ОФК клублар рейтингида муҳим очколар қўшилади.




