
Эртага, 26 декабрь куни соат 12:00да, «Ўзбекистон» мехмонхонасининг кичик конференциялар залида ўзбекистонлик журналистлар, футбол мутахасислари учун Дмитрий Градиленко ўз тажрибаси, замонавий футбол асослари бўйича матбуот анжумани ўтказади.
Дмитрий Градиленко билан ўтказиладиган матбуот анжуманимизга барча спорт сохасида қалам юритадиган журналистларни, мухлис ва мутахасисларни таклиф этамиз.
Маълумот учун:
Дмитрий Витальевич Градиленко, 1969 йил, 11 август куни Москва, Россияда таваллуд топган.
Ампуласи: ҳимоячи
Фаолияти давомида Россиянинг етакчи клублари – ЦСКА, Спартак, Торпедо клубларида ўйнаган. Спартак таркибида Собиқ Иттифоқ чемпиони.
«ГрадиленКо» футбол агентлиги асосчиси, «Зенит-Пенза» клубининг спорт директори.