UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  25 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Локомотив" футболчиси ОФК нигоҳида Янгиликлар

"Локомотив" футболчиси ОФК нигоҳида

ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари бошланиши олдидан иштирокчи клублар сафига келиб қўшилган энг яхши 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу футболчилар орасида "Локомотив" ярим ҳимоячиси Арслонмурод Аманов ҳам бор. Маълумки, туркманистонлик ярим ҳимоячи ўтган йилни "Бухоро" клубида ўтказди ва мавсум якунлангач эркин агент сифатида "Локомотив" таркибига қўшилди. 

Қуйида ОФК сайти версиясига кўра янги клуб сафида ОЧЛда ўйнайдиган энг яхши 10 нафар футболчини келтириб ўтамиз: 

1. Себастьян Жовинко ("Торонто" - "Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) 

2. Ризо Гучаннажод (АПОЭЛ - "Сидней" ФК, Австралия) 

3. Шоя Накажима ("Портимоненсе" - "Ал Дуҳайл", Қатар) 

4. Леандро Дамиао ("Интернасьонал" - "Кавасаки Фронтале", Япония) 

5. Меҳди Тораби ("Сайпа" - "Персеполис", Эрон) 

6. Маруан Феллайни (МЮ - "Шандонг Луненг", Хитой) 

7. Медҳи Бенатиа ("Ювентус" - "Ал Дуҳайл", Қатар) 

8. Арслонмурод Аманов ("Бухоро" - "Локомотив", Ўзбекистон) 

9. Леандро Веласкес ("Жоҳор Дарул Тазим", Малайзия) 

10. Луонг Хуан Труонг ("Хоанг Ан Гиа" - "Бурирам Юнайтед", Таиланд) 

ОФК сайти Арслонмурод Амановга шундай таъриф берган: "Локомотив" учун бу йил Туркманистон терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олиши энг катта трансфер бўлиши мумкин. 28 ёшли футболчи Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди ва Япония терма жамоаси дарвозасига жуда чиройли тўп киритди. Аманов бунгача "Олтин Аср" клуби билан 2008, 2009, 2010 йилларда ОФК Президенти Кубогида ва 2017 йил ОФК Кубогида иштирок этган. Мана энди Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўзини синаб кўради. 

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика