

Бугун тонгда “Темирйўлчилар” жамоаси Теҳронга чартер рейс билан учиб кетди. Жамоамиз ушбу учрашувга 19 нафар футболчи билан йўл олди.
“Локомотив”нинг Эронга йўл олган футболчилари:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов
Ҳимоячилар: Шерзод Файзиев, Муҳаммад Коне, Салим Мустафоев, Бобурбек Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев
Ярим ҳимоячилар: Темур Кападзе, Қувондиқ Рўзиев, Жалолиддин Машарипов, Саламат Қутибоев, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Кахи Махарадзе
Ҳужумчилар: Ньоре Кризо, Мурод Бобожонов
Таъкидлаш жоиз, бугун ўйинолди расмий машғулот ҳамда мураббийлар ишторкида матбуот анжумани ташкил этилади. Учрашув эса эртага бизнинг вақт билан соат 20:30да бошланади.




