

Иқтидорли дарвозабон Сарвар Каримов айни пайтда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби машғулотларида иштирок этмоқда. Посбон "Локомотив" сафида асосан ёшлар лигаси доирасидаги баҳсларда иштирок этиб келаётганди.
Каримов 2012 йил Эронда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлган. 2013 йилги U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.




