"Локомотив" - АГМК баҳси ТТЙМИ стадионида бўлади
12 апр 2019 18:10
Янгиликлар
"Локомотив" - АГМК баҳси ТТЙМИ стадионида бўлади
Суперлиганинг 4-тур учрашувини "Локомотив" ўз майдонида АГМКга қарши ўтказади.
14 апрель куни бўлиб ўтадиган баҳс аслида "Локомотив" стадионида соат 18:20да бошланиши лозим эди, бироқ шу куни Қозоғистон республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев юртимизга ташриф буюриши ҳамда ТТЗ даҳасидаги "Кўксарой"да тадбир ўтказилиши туфайли барча асосий йўллар ёпилади ва ҳудудда бошқа ҳеч қандай тадбир ўтказилишига рухсат берилмайди.
Шу боис "Локомотив" ПФК ўйинни жамоамизнинг иккинчи стадиони ТТЙМИ ўйингоҳида ўтказишини ПФЛга маълум қилди. Натижада 14 апрель куни бўладиган "Локомотив" - АГМК беллашуви ТТЙМИ стадионига кўчирилди ва бошланиш вақти 16:30га белгилаб қўйилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар