UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  7 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

"Локомотив": 7 нафар футболчимиз терма жамоага жалб этилди Янгиликлар

"Локомотив": 7 нафар футболчимиз терма жамоага жалб этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 27 ва 29 май кунлари Уммон терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатдан «Локомотив»нинг 7 нафар футболчиси ўрин олгани эътиборга молик.

Демак, терма жамоага клубимиздан жалб этилганлар қуйидагилар: Игнатий Нестеров (дарвозабон), Бобур Йўлдошев (ҳимоячи), Ислом Тўхтахўжаев (ҳимоячи), Виктор Карпенко (ҳимоячи), Фозил Мусаев (ярим ҳимоячи), Жасур Ҳасанов [катта] (ярим ҳимоячи), Иван Нагаев (ҳужумчи).

Эслатиб ўтамиз, Уммонга қарши ўйинларнинг биринчиси 27 май куни Олмалиқ шаҳридаги стадионда бўлиб ўтса, иккинчи учрашув 29 май куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Терма жамоага чақирилган футболчиларнинг умумий рўйхати эса қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров («Локомотив»)
Акбар Тўраев («Бунёдкор»)
Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Виталий Денисов («Локомотив» Москва)
Шавкат Муллажонов («Олмалиқ»)
Бобур Йўлдошев («Локомотив)
Владимир Козак («Пахтакор»)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай»)
Егор Кримец («Пахтакор»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)
Виктор Карпенко («Локомотив»)

Ярим Ҳимоячилар:
Олег Зотеев («Бунёдкор»)
Санжар Турсунов («Ворскла», Украина)
Фозил Мусаев («Локомотив»)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Жасур Ҳасанов (катта) («Локомотив»)
Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф»)
Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
Санжар Шоахмедов («Олмалиқ»)
Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)
Одил Аҳмедов («Анжи», Россия)

Ҳужумчилар:
Максим Шацких («Говерла», Украина)
Улуғбек Бақоев («Иртиш», Қозоғистон)
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Иван Нагаев («Локомотив»)
Ҳусниддин Ғофуров («Явор» Сербия)
Наврўз Олимов («Қизилқум»)
Шаҳзодбек Нурматов («Металлург»)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика