"Ливерпуль" ва "Арсенал" Адама Траоре учун курашмоқда

Alisher
24 апр 2020, 12:47
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Адама Траоре клубини ўзгартириши мумкин.

Футболчи учун Англия Премьер-лигасидан "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари рақобатлашмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 25,5 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Траоре бундан олдин АПЛнинг жорий мавсумидаги энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган эди.

Испаниялик футболчи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: express.co.uk