"Ливерпуль" Шкриньярга қизиқишни йўқотмаган

Alisher
13 фев 2021, 15:18
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр ҳали ҳам "Ливерпуль" қизиқишлари доирасида.

Мерсисайдликлар 26 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга ёзги трансферлар ойнасида ҳаракат қилишади. 

"Нерадзуррилар" футболчининг сотувидан 60 миллион евродан кам ишлаб олмоқчи эмаслар.

Милан 2017 йилдан бери "Интер"да ўйнайди. Футболчи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›