“Ливерпуль” “Рома”га Стротманнинг трансфери юзасидан мурожаат қилди

Aslanov Jasurbek
9 янв 2018, 01:22
Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини “Ливерпуль” жамоасида давом эттириши мумкин.

Италиянинг Premium Sport телеканали хабарига кўра, мерсисайдликлар Рим клубига ярим ҳимоячининг трансфери юзасидан расмий сўров юборишган. Ушбу трансфер қишки трансфер бозоридаёқ амалга ошиши мумкин.

“Ливерпуль” аввалроқ “Рома” Муҳаммад Салахни сотиб олганди. Бу трансфер қанчалик мувафаққиятли бўлганлигини алоҳида қайд этиш шарт эмас. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф