"Ливерпуль" қўрқмоқда

Alisher
25 апр 2020, 11:58
"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане ёзда "Реал" сафига ўтиши мумкин.

"Қаймоқранглилар" аллақачон мерсисайдликлар билан эҳтимолий трансфер бўйича алоқага киришган.

"Қизиллар" миш-мишлар музокараларгача боришини ўйлашмаганди, шу сабаб клуб сенегалликни жамоада қолдириш учун у билан гаплашишга қарор қилди.

Хабар қилинишича, Маненинг ўзи Ла Лига клубига ўтишни хоҳламоқда.

Сенегаллик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›