"Ливерпуль" ҳимоячисини йўқотди

Alisher
18 май 2022
"Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес "Саутгемптон"га қарши ўйинда жароҳат олди.

24 ёшли англиялик футболчи биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида жароҳат олди ва танаффусда ўз ўрнини Жордан Хендерсонга бўшатиб берди.

Гомеснинг жароҳат тафсилотлари ва тикланиш муддати кейинроқ маълум бўлади.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: championat.asia