"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
28 дек 2024, 14:30
Трент Александер-Арнолд "Реал" сафида тўп тепмоқчи.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли ҳимоячи бу ҳақида "Ливерпуль" директорларига маълум қилган. Ушбу воқеа инглиз клуби раҳбарлари футболчига янги шартнома таклиф қилганда рўй берган.

"Қизиллар" Трентни қишда сотишга уриниши ёки мавсум охиригача кутиб, уни ёзда текинга (эркин агент сифатида) бериб юбориши мумкин. "Реал" воқеалар ривожини кузатяпти ва исталган вақтда музокараларга киришишга тайёр.

"Ливерпуль"га яқин манбаларнинг тахминича, мавсумнинг муҳим қисми олдидан клуб ҳимоячини сотмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›