

"Ливерпуль" футболчиларини клубнинг Киркбидаги 60 миллион евролик янги спорт базаси қониқтирмаяпти, деб хабар берди The Sun.
Инглиз клуби футболчиларига янги базада тез-тез шамол бўлиб туриши манзур келмаяпти, шунинг учун улар Мелвудга қайтишни хоҳлашмоқда.

Янги база қурилиши жамоа бош мураббийи Юрген Клоппнинг асосий талабларидан бири эди. Базада учта катта майдон, спорт зали ва махсус реабилитация хоналари мавжуд.



