“Ливерпуль” Франция терма жамоасидан Фирминога ўринбосар топди

Оқил Абдубарноев
24 мар 2023, 00:28
Яқинда Роберто Фирмино мавсум охирида "Ливерпул"дан эркин агент сифатида кетишини эълон қилди.

Инглиз клуби бразилиялик ҳужумчига ўринбосар топди. Манбанинг хабарига кўра, “қизиллар” Рандаль Коло-Муанини сотиб олмоқчи.

Шу билан бирга, трансфер бозорида Коло-Муани учун кураш қийин кечиши қайд этилган - Франция терма жамоаси ҳужумчисига ПСЖ, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Айни пайтда 24 ёшли ҳужумчи тўп сураётган Германиянинг "Айнтрахт"и футболчи учун катта маблағ талаб қилиши шубҳасиз.

2022/2023 йилги мавсумда Рандаль Коло-Муани 35 ўйинда 16 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Fichajes