"Ливерпуль" етакчиси клуб билан янги шартнома имзолашга яқин

Sherzod Nurmatov
6 апр 2026, 13:25
Ярим ҳимоячи Доминик Собослаи "Ливерпуль" билан узоқ муддатли янги битим имзолайди.

"MatchDay Central" хабарига кўра, музокаралар якуний босқичда ва иккала томон ҳам тез орада тўлиқ келишувга эришади.

3.jpg

Клуб ва футболчи аллақачон шартноманинг асосий шарти бўйича келишиб олган, якуний тафсилотлар яқин келажакда ҳал қилинади.

Собослаи Мерсисайд клубига 2023 йилнинг ёзида "Лейпциг"дан келиб қўшилган ва ўшандан бери кўп қирралилиги, узоқ масофадан берадиган зарбалари ва майдондаги етакчилик фазилатлари туфайли жамоанинг муҳим бўлагига айланиб улгурган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: MatchDay Central

Сўнгги янгиликлар

Барча ›