

"Liverpool Echo" хабарига кўра, мерсисайдликларнинг бугунги машғулотини Роберто Фирмино ўтказиб юборган. Унинг эртанги ўйинда қатнашиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда. Унинг нима учун машғулотларда қатнашмагани маълум эмас.
Бу мавсумда Фирмино жамоаси таркибида 34 ўйинда қатнашиб, 11 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.



