"Ливерпуль" Доннаруммага кўз тикмоқда

Tolibjon Qosimov
6 фев 2018, 21:58
"Ливерпуль" клуби Жанлуижи Доннаруммага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "Daily Star" нашри хабар берди. "Қизиллар" устози Юрген Клопп Симон Миньоле ва Лорис Кариусларнинг ишончсиз ўйини сабаб, дарвозага ишончли номзод қидирмоқда. Немис мутахассисининг фикрича, Доннарумма "Ливерпуль"нинг "биринчи рақам" муаммосини тўлиқ бартараф эта олади.

Ҳозир Жижининг трансфер ҳуқуқи "Милан"га тегишли. Олдинроқ, Доннаруммани ПСЖ, "Челси", "Ювентус" ва бошқа жамоаларга боғлашган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Star